Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида “йўл харитаси” ишлаб чиқилади

© Фарғона вилояти ҳокимлигиФарғона ва Курган вилоятлари ўртасида “йўл харитаси” ишлаб чиқилади
Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида  “йўл харитаси” ишлаб чиқилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакатнинг савдо-саноат соҳасидаги келишувлари амалий босқичига ўтмоқда. Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Фарғона вилояти ҳокимлигига Курган вилояти губернаторининг иқтисодий сиёсат бўйича ўринбосари Владимир Архипов бошчилигидаги делегация вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Учрашувда Фарғона вилояти делегациясининг ўтган йил ноябрь ойида Курган вилоятига ташрифи доирасида кўрилган масалалар, келишувларни амалий босқичига ўтиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Фарғонанинг мева-сабзавотларига Россияда талаб ва эҳтиёж бор. Шундан келиб чиқиб, делегация аъзолари вилоятдаги ишлаб чиқариш марказларига ташриф буюриб Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
Айтилишича, делегация ташрифи доирасида икки вилоят савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳам кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0