Истемолчиларга тўланган кешбэклар 180 млрд сўмдан ошди

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Йил бошидан буён 673 597 нафар фуқарога 180,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik.Май ойи учун 509 781 нафар истеъмолчига 53,8 млрд сўм кешбэк тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Йил бошидан буён 673 597 нафар фуқарога 180,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.
Тасдиқланган кешбэк суммасини банк пластик карталарига ўтказиб олиш мумкин.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-апрель ойлари учун яна 1,8 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида масофавий электрон тўловлар учун ҳам харидлардан 1 фоиз миқдорида кешбэк тўланишини хабар қилганди. Бу тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга оширишда QR-кодли чек ҳосил бўлади. Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, харид суммасининг 1 фоизи “Soliq” мобил иловасининг шахсий кабинетида автоматик тарзда акс эттирилади.
Янгиликлар лентаси
0