Кореяда Ўзбекистон жамоасининг икки аъзоси алоҳида эътироф этилди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматитаэквондо
таэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга кириб, тарихий рекорд ва жамоалар орасида биринчиликни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари энг яхши спортчи ва мураббий номига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
© Миллий олимпия қўмитасиОсиё чемпионатида Жасур Жайсунов ва Павел Хан алоҳида эътироф этилди
Осиё чемпионатида Жасур Жайсунов ва Павел Хан алоҳида эътироф этилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Осиё чемпионатида Жасур Жайсунов ва Павел Хан алоҳида эътироф этилди
24-27 июнь кунлари Корея Республикаси таэквондо WT бўйича навбатдаги Осиё чемпионлигига мезбонлик қилди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритди.
Мазкур турнир бир қатор янги номларни кашф қилиб берди. Улар орасида Жасур Жайсуновнинг иштироки мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.
“-74 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Жайсунов мусобақанинг “Энг яхши эркак спортчиси” деб топилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўз тарихида илк бор Осиё биринчилигида 4 та олтин медаль жамғарган эркаклар жамоасининг устози Павел Хан “Энг яхши мураббий” сифатида тан олинди.
Янгиликлар лентаси
0