Коронавирусга чалиниш кўрсаткичи бироз пасайди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишЛечение пациентов с Covid-19 в больнице
Лечение пациентов с Covid-19 в больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи яна Фарғона ва Тошкентга тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бироз камайди.
Қайд этилишича, 27 июнь куни Ўзбекистонда 91 кишида касаллик аниқланди. Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240569 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи яна Фарғона ва Тошкентга тўғри келмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон, 5 нафари Бухоро, 6 нафари Жиззах, 9 нафари Қашқадарё, 5 нафари Навоий, 12 нафари Самарқанд, 2 нафари Сирдарё, 10 нафари Сурхондарё, 11 нафари Фарғона, 1 нафари Хоразм, 3 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида 38 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237941 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни республикада коронавирусга чалинган беморлар сони ошгани ҳақида хабар берилганди. Унда бир сутка давомида энг кўп касаллик Тошкент шаҳри (47 нафар) ва Фарғонада (21 нафар) аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0