Ўзбекистон импортидаги топ-3 давлат маълум бўлди

CC0 / Pixabay / Контейнеры в порту, архивное фото
Контейнеры в порту, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги беш ойда Ўзбекистон Хитойдан 2,7 млрд доллар, Россиядан 2,3 млрд долларлик маҳсулот импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импорт борасида асосан Хитой, Россия ва Қозоғистон билан ҳамкорлик қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, сўнгги беш ойда Ўзбекистон Хитойдан 2,7 млрд доллар, Россиядан 2,3 млрд доллар ва Қозоғистондан 1,3 млрд долларлик маҳсулот импорт қилган.
Мамлакат Россия ва Қозоғистондан кўпроқ макарон, Хитойдан эса мобил телефонлар сотиб олган. Парранда гўшти импортида ҳам Россия етакчи давлатлар сафида.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг импорт борасидаги Топ-10 ҳамкорлари орасида Корея (1,1 млрд доллар), Туркия (698,5 млн доллар), Германия (465 млн доллар), Туркманистон (260 млн доллар), Ҳиндистон (249 млн доллар), АҚШ (192 млн доллар) ва Бразилия (170 млн доллар) ҳам жой олган.
Янгиликлар лентаси
0