Тошкентда келинлар паради бўлиб ўтади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишБукет в руках невесты на свадьбе
Букет в руках невесты на свадьбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Tashkent City боғида дизайнер ва модельерлар яратган миллий либослар ва никоҳ кўйлаклари намойиши ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 2 июль куни Tashkent City боғида “Либос: гўзаллик, иффат ва маданият” шиори остида Shosh-fest – аёллар модаси фестивали бўлиб ўтади.
“Тадбир доирасида 300 нафар қиз иштирок этадиган катта келинлар паради бўлиб ўтади. Парадни барча хохловчилар кўриши мумкин", дейди Нозима Хаитметова.
Миллий либослар ва никоҳ кўйлаклари нафақат маҳаллий модельерлар, балки Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган дизайнерлар томонидан ҳам намойиш этилади.
Айтилишича, ғолибларни саралаш жараёнида либослардаги миллийлик ва замонавийлик уйғунлигига эътибор қаратилади.
Иштирокчилар ишларига профессионал дизайнер ва модельерлар, тарихчи ва санъатшунослар, тўқимачилик ва енгил саноатининг етук мутахассисларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати баҳо беради.
Шунингдек, фестиваль доирасида заргарлик буюмлари кўргазмаси ҳам ўтказилади. Shosh-fest мегафестивалининг якуний босқичи 7 июль куни бўлиб ўтади.
Лойиҳа директори Нозима Хаитметова Sputnik мухбирига маълум қилишича, бундай фестивални ҳар йили ўтказиш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0