Жамият

Тошкентдаги Шота Руставели ҳайкалига ўзгартириш киритилади

CC BY-SA 4.0 / / Памятник Шота Руставели в Ташкенте.
Памятник Шота Руставели в Ташкенте.   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, “Шота Руставели” Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
“Ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинмоқда”, дейилади хабарда.
Май ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбоннинг реконструкция қилинишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0