Тошкентдан Сеулга парвозлар сони яна кўпайди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент-Сеул рейслари ҳафтасига 5 марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн— Sputnik. 1 августдан бошлаб Тошкентдан Сеулга 5 марта – душанба, сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари парвоз қилиш мумкин бўлади.
Uzbekistan Airways “Тошкент – Сеул – Тошкент” халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини кўпайтирмоқда.
Парзовлар жадвали:
Тошкентдан жўнаб кетиш: 22:15 (Тошкент вақти билан)
Сеулга етиб бориш: 08:25 (Сеул вақти билан)
Сеулдан жўнаб кетиш: 10:10 (Сеул вақти билан)
Тошкентга етиб бориш: 13:20 (Тошкент вақти билан)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 майдан бошлаб Тошкент-Сеул рейслари ҳафтасига уч марта амалга оширилиши маълум қилинганди. Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0