Украина ва унинг иттифоқчилари Донбассдаги вайронагарчилик учун тўлаши керак - Володин

© Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Давлат Думаси раиси Володин: Украина ва унинг иттифоқчилари Донбассдаги вайронагарчилик ва қурбонлар учун тўлаши керак
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Украина ҳукумати ва хавфсизлик кучлари ҳаракатларидан Донбасс республикаларига етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.
Бу ҳақда Россия парламенти қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.
“Биз қўшма ишчи гуруҳ тузиб, ЛХР ва ДХР ҳудудига кўз ёшлари ва ўлим олиб келган Киев режими, қурол, ўқ-дори, ёлланма аскарларни етказиб берувчи НАТО давлатлари томонидан ЛХРга етказилган зарарни ҳисоблаб чиқсак, тўғри бўларди”, - деди у Луганск Халқ Республикаси Халқ кенгаши делегацияси билан учрашувда.
Қримда Киев сиёсати етказган зарарни ҳисоблаб бўлинган, деб эслатди Давлат Думаси раҳбари.
“Келинг, Киев режимига, Вашингтон ва Брюсселга тақдим этиш учун бу масалани ўрганиб чиқамиз: вайронагарчиликлар учун тўлов тўласин ва ЛХР ва ДХР қурбонлари учун жавоб беришсин”, - деди Володин.
Янгиликлар лентаси
0