Янги ўқув йили учун таълим йўналишларини танлашга старт берилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ДТМ сайтига жойлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Бугундан бошлаб абитуриентлар ОТМнинг таълим шакли ва таълим тилини танлашлари мумкин.
Давлат тест маркази my.dtm.uz сайтига қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини жойлаштирди.
Сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш мумкин.
Қайд этилишича, битта таълим йўналишини танлаш мажбурий, қолган таълим йўналишларини танлаш эса ихтиёрий бўлади.
Бунда абитуриентлар кундузги, сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклини танлайдилар.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан бўйича-она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 20 июндан бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланган.
Шу кунгача улар фақатгина паспорт, доимий яшаш манзили, тугатган таълим муассасаси ҳамда махсус сертификат маълумотларини киритишлари мумкин эди.
Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0