Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© AFP 2023 / ADEK BERRYСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Зилзила Тошкентдан 556 км жанубий-шарқда содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан 09:30 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарёнинг Узун туманида ҳам сезилди.
Зилзила Тошкентдан 556 км жанубий-шарқда содир бўлган.
Зилзила координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,7. Чуқурлик 195 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: Узун туманида 2 балл, 296 км.
Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлган эди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилганди.
Янгиликлар лентаси
0