Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди

© Sputnik / Сергей ЛескетьОАО "Восход-Агро"
ОАО Восход-Агро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
1 июлидан бошлаб бўш турган бино ва ер майдонларига нисбатан мол-мулк ҳамда ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. 1 июлидан бошлаб бўш турган бино ва ер майдонларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан 28 июнь куни имзоланган қарорда белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 1 июлидан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинади — бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш бекор қилинади.
2022 йил 1 июлдан:
• мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади. Бунда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;
• солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари мустасно).
Шунингдек, 2023 йил 1 мартга қадар:
• ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмайди;
• хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни “E-aktiv” ААТ акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0