Фарғона вилоятидаги дарёларда сув тошқини кузатилиши мумкин

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак-Ўзгидромет.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бугундан 3 июлгача Фарғона вилояти Шохимардон, Исфайрамсой ва Сўх дарёларида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, сув тошқин ҳодисасига тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат сабаб бўлади.
Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради.
Маълумот учун, Фарғона водийси жанубидаги дарёлар асосан қор ва муз сувларидан тўйинади. Аномал иссиқнинг давомли кузатилиши Олой тоғ тизмасидаги барқарор музликларни жадал эришига олиб келади. Бу эриш дарёларга яхшигина сув беради.
Янгиликлар лентаси
0