https://sputniknews-uz.com/20220629/iht-xivani-2024-yil-islom-dunyosining-turizm-poytaxti-deb-elon-qildi--25729983.html
ИҲТ Хивани 2024 йил "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" деб эълон қилди
ИҲТ Хивани 2024 йил "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" деб эълон қилди
Ўзбекистон номзоди номзодликка қўйилган 5 та давлат шаҳарлари ичидан танлаб олинди. 29.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-29T09:55+0500
2022-06-29T09:55+0500
2022-06-29T09:55+0500
хива
туризм
иҳт тошкент кенгаши
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/06/16/25552237_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_be945308f1cf03614722c2378b64b12d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилди:Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ислом дунёсининг туризм пойтахти йили доирасида Хивада ИҲТга аъзо 57 давлатнинг туризм вазирлари ва туристик маъмуриятлари раҳбарларининг йиғилиши юқори даражада ўтказилади.Шу билан бирга, Ислом олами ва зиёрат туризми салоҳиятини очиб берувчи илмий-амалий анжуманлар, фотокўргазмалар ва арт-экспозициялар бўлиб ўтади.Шунингдек, Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/06/16/25552237_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f31a35c7bb8f6051e51a08552d8676a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
хива, иҳт тошкент кенгаши
ИҲТ Хивани 2024 йил "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" деб эълон қилди
Ўзбекистон номзоди номзодликка қўйилган 5 та давлат шаҳарлари ичидан танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум
қилди. Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилди:
“Сўнгги йилда бу шаҳарлар орасида номинацияда ғолиблик учун шиддатли кураш кузатилди. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг бу йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлари натижасида Хива “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” мақомини олишига доир қарорга келинишига эришилди”, дейилади хабарда.
Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ислом дунёсининг туризм пойтахти йили доирасида Хивада ИҲТга аъзо 57 давлатнинг туризм вазирлари ва туристик маъмуриятлари раҳбарларининг йиғилиши юқори даражада ўтказилади.
Шу билан бирга, Ислом олами ва зиёрат туризми салоҳиятини очиб берувчи илмий-амалий анжуманлар, фотокўргазмалар ва арт-экспозициялар бўлиб ўтади.
“2018-йилда президент ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” халқаро туризм университети базасида ИҲТ давлатлари олим ва тадқиқотчилари иштирокида таълим соҳасидаги имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади”, дейди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.