Коронавирус ҳақида яна ваҳимали хабарлар тарқатиш бошланди - Нурмат Атабеков

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
ССВ фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборотларни соғлом ақл билан баҳолашларини, текшириб кўришларини сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда коронавирус ҳақида тарқалаётган ваҳимали хабарларга изоҳ берди.
— Бу аудиоёзувларларни тинглаб кўрсангиз, улар сизга таниш туюлади. Чунки ушбу хабарлар касаллик авж олган ўтган йилги пандемия даврида ҳам ўртага чиққан эди. Буни улардаги лексика ва умумий манзарадан ҳам сезиш қийин эмас.
Дейлик, бу хабарлардан бирида вируснинг янги штамми тарқалиб кетгани ҳақида сўз боради.
Ҳолбуки, айни пайтда юртимизда коронавируснинг асосан “омикрон” штамми аниқланмоқда. Бу беморларнинг 98 фоизида касаллик енгил даражада кечяпти. Мазкур штаммнинг юртимизда тарқала бошлаганига эса ярим йилга яқинлашяпти, дейди Отабеков.
Асл вазиятга қарайдиган бўлсак, бир кунда мамлакатимизда ўртача 100-120 та касалланиш қайд этилмоқда. Албатта, 35 миллион аҳоли орасида бу — жуда кичик кўрсаткич.
Шундай бўлса-да, COVID-19 га чалинмасликнинг асосий ва энг самарали йўли вакцинация бўлиб турибди. 2 ёки 3 босқичли эмлашни қабул қилган фуқаролар 6 ойдан сўнг бустер дозани олишлари, шундан 6 ой ўтиб, яна қайта эмланишлари мумкин.
Юқоридаги асоссиз хабарларни тарқатаётган кимсалар аҳоли орасида хавотир уйғотишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Шу боис фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни соғлом ақл билан баҳолашларини, уларни тарқатаётганда асослилигини текшириб кўришларини сўраймиз.
Янгиликлар лентаси
0