Жамият

Май ойида хорижга чиқиб кетган Ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

© pexels.com/Vlada KarpovichБилет на самолет
Билет на самолет  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Май ойида хорижга чиқиб кетган ўзбекистонликларнинг 400 минг нафари қариндошини йўқлаш, 55 минги - сайёҳлик ва 16 минги - ўқиш мақсадида дейилган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Май ойида 476,3 минг ўзбекистонлик бошқа мамлакатларга саёҳат қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 400 минг нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида хорижга сафар қилган.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 55,5 минг киши, ўқиш мақсадида 16,2 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 3,1 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 1,5 минг киши чиқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш учун шарт-шароит яратиш бўйича 20 та чора-тадбирлар режасини имзолаган эди.
Ҳужжат доирасида Россия ва Ўзбекистонда Туризм йилини ўтказиш, “Буюк ипак йўли” трансчегаравий сайёҳлик йўналишини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, фестивал, экстремал, сайёҳлик туризми учун махсус турпакетлар яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Россия ва Ўзбекистон талабалари учун ўқув саёҳатларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0