Мирзиёев Бердимуҳамедовни юбилейи билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ национальной туристической зоне "Аваза" состоялся фестиваль национальных блюд народов Центральной Азии
В национальной туристической зоне Аваза состоялся фестиваль национальных блюд народов Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик доирасида икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо ва саноат, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан Афғонистонда мустаҳкам тинчликни таъминлашга ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон етакчиси шу кунларда Туркманистон пойтахтида ўтказилаётган олтинчи Каспий саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Янгиликлар лентаси
0