Россиянинг SWIFT муқобилига 70та хорижий банк қўшилди

© Пресс-служба Банка России / Медиабанкка ўтишП/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной
П/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия банки томонидан ишлаб чиқилган банклараро ахборот алмашув тизими - СПФС (Система передачи финансовых сообщений) деб номланади.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Россиянинг SWIFT муқобилига 70та хорижий банк қўшилди, деди Россия Банки раҳбари Элмира Набиулина.
"Дунёнинг 12 мамлакатидан 70та хорижий банк Россиянинг SWIFT муқобилига қўшилди. Айрим ҳамкорлар Россия тизимига қўшилгани учун санкциялар остида қолишдан хавотирда, шу сабабли Россия МБ уларнинг рўйхатини эълон қилмайди", - деди Набиулина.
SWIFT - АҚШ томонидан назорат қилинадиган банклараро ахборот алмашув тизими бўлиб, дунёнинг аксарият банклари пул ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни ушбу тизим орқали юборади.
Россия банки томонидан ишлаб чиқилган банклараро ахборот алмашув тизими - СПФС (Система передачи финансовых сообщений) деб номланади.
Маълумот учун, 14 июндан бошлаб Европа Иттифоқи Россиянинг Сбербанк, Росселхозбанк ва Москва Кредит Банки (МСБ) каби йирик банкларини SWIFT тизимидан узди.
Бундан олдин эса ВТБ, Россия ва Откритие банклари, Новикомбанк, Промсвязбанк, Совсомбанк ва VEB.RF SWIFT халқаро тўлов тизимидан узилган эди.
Кредит ташкилотларининг таъкидлашича, тизимдан узилиш уларнинг ишига салбий таъсир кўрсатмайди, чунки улар бундай ривожланишга олдиндан тайёргарлик кўришган.
Янгиликлар лентаси
0