Сергелидаги айрим маҳаллалар вақтинча сув таъминотидан узилади

© pexels.com/Cats ComingЧеловек, держащий красный горшок, наполненный водой
Человек, держащий красный горшок, наполненный водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар Сергелидаги 10 дан ортиқ маҳаллада ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган қатор ҳудудларда 29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб Тошкент ҳалқа йўлидан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида Д-300 мм ва Д-1000 мм тармоқлари кўчириб ўтказилади.
Шунинг учун, 29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ичимлик суви таъминоти туманнинг Зиёкор, Номданак, Қорасув, Тараққиёт, Хонобод (мактаб ва 17 та кўпқаватли уйлар), Қушбеги, Хонободтепа (ҳокимият 1-сетор штаби, қабристон, масжид, асфалт завод ва ишлаб чиқарувчи корхоналар) Қурувчилар (мактаб ва боғча), Дарё бўйи (мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ўт ўчириш бўлинмаси, қабристон, кўпқаватли уйлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар) Файзли (боғча), Жалоир, Қипчоқ маҳаллаларида тўлиқ тўхтатилади.

Шунингдек, Сергели туманининг Суғдиёна ва Софдил маҳаллаларида ичимлик сув босими пасаяди.
Янгихаёт туманининг Қипчоқ, Йўлдош, Ал-Фарғоний, Виқор, Олчазор, Дўстлик, Чортоқ (мактаб, шприс заводи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар), Чароғон (кўпқаватли уйлар ва боғча), Тошкент маҳаллаларида ҳам ичимлик сув босими пасаяди.
Бундан ташқари, Янгихаёт туманидаги туғруқхона, 37-сонли поликлиника, КВД, ўликхона, Янгиҳаёт туман хоҳимияти, дока хлеб, металл заводи, 12-автобуслар саройи, КНС, “Green park”, “Эврика” хусусий боғчасида ҳам ичимлик сув босими пасаяди.
Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган манзилларда махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0