Чилла тонги: +30 даража

© Sputnik / Рамиз БахтияровБелая рубашка с длинными рукавами и приподнятым воротником, кепка и холод главное оружие против Ташкентского солнца
Белая рубашка с длинными рукавами и приподнятым воротником, кепка и холод главное оружие против Ташкентского солнца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Жазирама ҳаво массасининг “ўчоқ”' қисми шарққа томон анчагина силжиди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бугун республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.
Ҳарорат +37-42, жанубда +43-45 даража бўлади.
Бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +39-41даража бўлади.
“Республиканинг марказий, шимолий-шарқий ва водий вилояти аҳолиси айни дам иссиқдан кўпроқ азият чекмоқда. Эрта тонг термометр кўрсатгичлари +30 ва ундан юқори бўлиб турибди. Намлик ҳам анча юқори (30 % дан юқори). Бу мазкур тун кўпчилик учун оғир ўтганини англатади”, дейди Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +30-35 жаража бўлади.
Айтилишича, жазирама ҳаво массасининг “ўчоқ”' қисми шарққа томон анчагина силжиди.
Янгиликлар лентаси
0