Жамият

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–300-сон, 29.06.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.
Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.
2022 йил 1 ноябргача:
- маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади:
▫️хонадонлар аҳволи, оилаларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи;
▫️оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;
▫️мураккаб операцияларга, ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;
- Ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда Мувофиқлаштириш штабига юборади;
- Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.
Шунингдек, 2022-2023 йилларда республика бўйича жами 827 780 нафар (шундан жорий йилда 383 565 нафар) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
2022 йил 1 августдан дастлаб Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда (2022 йил 1 ноябрдан республиканинг бошқа барча маҳаллаларида) “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
Янгиликлар лентаси
0