ОКМК ва МИСиС орасида технологик ҳамкорлик кучаймоқда

© Пресс-служба филиала НИТУ "МИСиС" в АлмалыкеАлмалыкский филиал российского Национального исследовательского технологического университета "МИСиС"
Алмалыкский филиал российского Национального исследовательского технологического университета МИСиС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
МИСиСнинг Олмалиқ филиали келгусида нафақат тоғ-кон балким бошқа соҳаларда ҳам трансфер технологияларни ривожлантириш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ ҳамда “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Шу кунларда “МИСиС” Россиянинг миллий технологик тадқиқотлар университети мутахассисларидан таркиб топган делегация Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф чоғида ўзаро келишувлар олиб бориш ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ билан ҳамкорликда янги таълим йўналишларини очиш мўлжалланган.
“Биз яқин 3 йил ичида аниқ йўналишларда ўзаро ҳамкорликларни кенг йўлга қўймоқчимиз. Барча тажрибалар Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ билан “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ўтказилади. Талабалар ўзларининг янги лойиҳаларини тақдим этишади. Бу албатта келгусида илмий лойиҳаларни ривожлантиради ҳамда ўқув жараёнларини жадаллаштиради”, - дейди Коммерциалиция технологик тадқиқот маркази директори, иқтисодиёт фанлари номзоди Евгений Рогозинский, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.
Кон-металлургия саноатини ривожлантириш учун филиалда трансфер технологияларининг ҳудудий маркази ишга тушади. Мазкур жараён мутахассисларни локализация қилиш ва технологиялар узатишнинг методик равишда созлаш имконини беради.
“Ҳозирда Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ “МИСиС” Олмалиқ филиалининг асосий ҳамкори бўлиб, келгусида бошқа ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш орқали филиал потенциалини янада ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу жуда муҳим, чунки мамлакатда иқтисодиёт ва инновациялар тараққиёти трансфер технологияларнинг таъминоти билан чамбарчас боғлиқ”, - дея таъкидлади Рогозинский.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати

ОКМК - Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Унинг ЯИМда - 7%, экспортда - 15 %ни ташкил қилади. Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.

Айтиш жоизки, 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши - Россия билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Хусусан, Россиянинг "Уралмашзавод" корхонасидан умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган аспоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
МИСиС

Тўлиқ номи - НУСТ МИСиС. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий тадқиқот технологик университети" МИСиС ". (Московский Институт Стали и Сплавов)

Материалшунослик, металлургия ва тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчи Россия университети.

Таркибига 9 та институт ва 6 та филиал киради, улардан 4 таси Россияда ва 2 таси чет элда фаолият юритади. Университетда 30 дан ортиқ тадқиқот лабораториялари ва жаҳон даражасидаги 3 та муҳандислик марказлари мавжуд.

Бугунги кунда университет Россиянинг квант физикаси соҳасидаги асосий тадқиқот марказларидан бири ҳисобланади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0