Жамият

Қамоқдан чиққан фуқароларга бир марталик ёрдам пули берилади

© Sputnik / Евгений КозыревЗаключенный на скамье подсудимых
Заключенный на скамье подсудимых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга 9 млн 200 минг сўмдан ёрдам пули берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг қаррои билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида – 9 млн 200 минг сўм).
Ёрдам пуллари ушбу масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилади. Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўз лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.
Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади:
бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги;
маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси;
кам таъминланган ёки ёлғизлиги;
қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги;
нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги.
Янгиликлар лентаси
0