Жамият

Қўлланилган вакциналар сони 60 млн дозага яқинлашди

© Sputnik / Наталья Горшкова / Фотобанкка ўтишМедицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей
Медицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда 29 июнга қадар коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 58 миллион дозадан ошди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 58,7 млн дозадан ошди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 29 июнь куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 193 556 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилган. Улардан 1-босқич – 12 303, 2-босқич – 15 554 ва 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар сони 165 699 нафарни ташкил қилди.
Ҳозирга қадар Ўзбекистонда жами 58 760 755 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:
1-босқич эмланганлар – 20 617 438 нафарни;
2-босқичда эмланганлар – 16 936 214 нафарни;
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар – 21 207 103 нафарни ташкил қилган.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,1 %ни ташкил қилмоқда.

Ёш болаларни эмлаш

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 651 085 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан 1-босқич эмланганлар – 890 966, 2-босқич – 686 518 ва 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар – 73 601 нафарни ташкил қилган.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0