Сиёсат

ТИВда “юмшоқ куч” бошқармаси ташкил этилди

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янги бўлинма Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш каби вазифаларни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё”АА хабар берди.
Ушбу бўлинма маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм, гуманитар алоқалар соҳаларида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш фаолияти билан шуғулланади.
Айтилишича, бўлинма Ўзбекистоннинг белгиланган йўналишлар бўйича ташқи сиёсий вазифаларини амалга оширади. Шунингдек, цивилизацияларнинг глобал мулоқотида мамлакатнинг фаол позициясини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суришда мувофиқлаштирувчи ўрин тутади.
Хорижий музей фондлари, архивлари ва коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистоннинг миллий маданий ва илмий меросларини излаб топиш, қайтариш, шу жумладан асл нусхаларнинг дубликатларини олиш орқали қайтаришда иштирок этади.
Ўзбек тили, маданияти, тарихи, адабиётини хорижда ўрганиш ва тақдим этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашади.
Бошқарма ваколатига кирувчи йўналишлар бўйича талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида академик шартномалар ҳамда меморандумлар тузиш чораларини кўради.
Қолаверса, янги бошқарма фаолиятида “юмшоқ куч”, халқ, маданий ва спорт дипломатияси воситаларидан кенг фойдаланишга устувор аҳамият берилади.
1 июлдан бошлаб Ташқи ишлар вазири маслаҳатчисиАнвар Абдуҳалимов бир вақтнинг ўзида ушбу бошқармага раҳбарлик қилади.
Маълумот учун, Анвар Абдуҳалимов 1986 йилда Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан бошлаб ТИВ Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. Анвар Абдураҳимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0