Тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўллари белгилаб олинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаТекстильное производство в Узбекистане
Текстильное производство в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Беш йил аввал Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасининг 40 % қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 % - қайта ишланмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида пахтачилик ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўллари белгилаб олинди.
Ушбу соҳа ҳам хомашё, ҳам экспорт ва ҳам аҳоли бандлиги учун улкан салоҳиятга эга, фақат уни ривожлантириш учун “ишнинг кўзини билиш” керак, деб таъкидлади президент мажлис бошида.
Соҳани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда кластер тизими жорий этилган бўлиб сўнгги 3 йилда пахта-тўқимачилик кластерларига 30 трлн. сўмга яқин инвестиция киритилган. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5 баробарга, экспорт - 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 миллиард долларга етди.

Соҳада муваффақиятлар билан баравар камчиликлар ҳам бор

Хусусан:
Тола етишмовчилиги. Республикада мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари учун бу йил 300 минг тонна тола етишмаган бўлса, келгуси 5 йилда ушбу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошиши кутилмоқда.
Ип-калавани қайта ишлаш даражаси ҳам паст – 23 фоиз. Бу йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда, дегани.
Иш ўринлари камлиги - бугунги кунда тўқимачилик тармоғида 400 минг киши меҳнат қилмоқда. Агар бутун тизим илм ва замонавий технологиялар асосида тўғри ташкил қилинса, иш ўринларини 1 миллионга етказиш мумкин.

Пахтачиликни ривожлантириш учун

Сўнгги йилларда иқлим ўзгараётгани, ҳашоратлар кўпаяётгани – ғўзанинг янги навларини ҳамда ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солишни талаб қилмоқда.
Ушбу мақсадда президент “Президент ҳузурида Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида Пахтачилик кенгаши” ташкил этиш таклифини билдирди.

Бу кенгаш ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради, иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади. Шунингдек, ҳашаротларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади. Бунинг учун мазкур кенгаш ҳузурида илмий марказ ҳам ташкил қилинади, - дейилади баёнотда.

Шавкат Мирзиёев сувни тежаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Сўнгги икки йилда юртимизда 169 минг гектар пахта майдонларида томчилаб суғориш жорий қилинган. Лекин кўп кластерлар, айниқса, фермерлар буни йўлга қўйишга қийналмоқда. Чунки харажати қиммат.
Муаммони ҳал қилиш, томчилаб суғориш технологиясини нархини тушилиш мақсадида электрон порталга барча таъминотчиларни киритиб, сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида

Йиғилишда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тадбиркорларга кенг шароит яратиб бериш учун алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниши белгиланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ушбу мажмуаларни бошқаришга чет эл компанияларини ва ишлаб чиқаришга нуфузли брендларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

– Пахтамизга бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқда. Агар, ҳудудларимизга брендлар олиб кирилмаса, маҳаллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиши қийин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Соҳани ривожлантириш учун қуйидагилар амалга оширилади:
бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилиши;
чет элга тайёр маҳсулот етказиб бериш учун, буюртмага асосан, алоҳида авиарейслар йўлга қўйилади;
брендлар учун зарур бўлган фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш
бўйича топшириқлар берилди;
экспортчи корхоналарга айланма маблағ учун 5 миллион долларгача ресурслар табақалаштирилган тартибда ажратилади;
хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади. Бу мақсадлар учун Экспортни рағбатлантириш агентлигига 100 миллион доллар ажратилади;
тўқимачилик корхоналари молиявий ҳисобот бўйича халқаро стандартларга ўтиши зарур. Чунки “бу дунё бозорига чиқиш, хорижий брендлар билан ишлаш ва тўғридан-тўғри кредитлар жалб қилишга замин яратади”, – деди президент.
Ундан ташқари соҳа учун кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаб, янги ўқув йилидан “дуал” таълим тизими жорий қилиниши айтилди.
Янгиликлар лентаси
0