Ҳодисалар

“Зарафшон” миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин ўчирилди

© Самарқанд Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати“Зарафшон” миллий табиат боғи
“Зарафшон” миллий табиат боғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғинни ўчиришга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. 29 июнь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғига қарашли ўрмонда содир бўлган ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 13:15 да “Зарафшон” МФЙда жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 13:27 да етиб борган. Соат 14:40 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 17:00 да бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2020 йил 26 июль куни ҳам мазкур боғда ёнғин содир бўлган эди. Ўшанда аланга боғнинг 2 минг квадрат майдонини қамраб олганди.
Бундан ташқари, 2021 йил 3 июлда ҳам боғда содир бўлган. Оқибатда 1,5 гектар майдонда ўсимлик дунёси ёниб кетган.
2022 йил 21 февраль куни содир бўлган ёнғинда эса “Зарафшон” миллий табиат боғидаги 25 сотих майдонда дарахт ва буталар ёниб кетган.
Янгиликлар лентаси
0