Иқтисод

Барча тижорат банклари хорижий валюта билан таъминланган - МБ

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистондаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Айни вақтда Ўзбекистондаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот котиби маълум қилди.

“Айни пайтда республикамиздаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган.

Барча тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда”, дейилади хабарда.

Регуляторга кўра, айни кунларда Халқ банки, Ипак йўли банк, Трастбанк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Агробанк, Инфинбанк ва Ипотекабанкда нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқ.
“Ҳурматли юртдошлар, савол ва мурожаатларни Марказий банк ҳамда тижорат банклари ишонч телефонлари орқали билдириш мумкинлиги эслатиб ўтилади”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0