Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteМясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США
Мясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Oбуна бўлиш
Қўй гўштининг нархи 55 мингдан 88 минггача чиққан, суякли мол гўшти 45 000 мингдан 76 000 сўмгача.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. 29 июнь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 76 минг сўмгача сотилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди. Унга кўра, 18 апрель ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қўйидагича бўлган:
Суякли мол гўшти (1 кг) ➖45 000 – 76 000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 –88000 сўм;
Картошка (1 кг) ➖ 2000 –7000 сўм;
Пиёз (1 кг) ➖ 2000 –5500 сўм;
Сабзи (1 кг) ➖ 1000 –6000 сўм;
Тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
Гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 22 000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 30 000 сўм;
Шакар (1 кг) ➖ 10 000 – 18 000 сўм.
Энг арзон гўшт, одатда Нукус марказий деҳқон бозорида (45 минг), энг қиммати эса Тошкентдаги Олой ва Фарҳод деҳқон бозорларида (88 минг). Энг арзон шакар - Андижонда (10 минг), қиммати Тошкентда - 18 минг (Олой бозор). Тухумнинг энг арзони Навоийда (7 минг), қиммати Тошкентда - 15 минг. (Фарход бозори).
Бунда фақат деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0