Иқтисод

Энг арзон ва энг қиммат ош қаерда? Янги "палов индекси"

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишПразднование Навруза
Празднование Навруза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тўрт вилоятда палов нархи қимматлашган бўлса, Сирдарёда аксинча қарийб икки минг сўмга арзонлашди.
ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси республика ҳудудларидаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини маълум қилди.
Мамлакатнинг тўрт вилоятида палов нархи қимматлашган бўлса, Сирдарёда аксинча қарийб икки минг сўмга арзонлашди.
1 порция ошнинг ўртача нархи (июнь ойи учун):
Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм
Андижон вилояти – 19 800 сўм
Бухоро вилояти – 21 300 сўм
Жиззах вилояти –19 800 сўм
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм
Навоий вилояти – 18 000 сўм
Наманган вилояти – 15 000 сўм
Самарқанд вилояти – 20 300 сўм
Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм
Сирдарё вилояти – 17 700 сўм
Тошкент вилояти – 21 300 сўм
Фарғона вилояти – 18 300 сўм
Хоразм вилояти – 19 800 сўм
Тошкент шаҳри – 25 800 сўм
Шундай қилиб, аксарият ҳудудларда паловнинг барқарор нархлари сақланиб қолди. Нархнинг ошиши 1 порция учун 200 сўмдан 800 сўмгача бўлган.
Янгиликлар лентаси
0