Июль охирида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Анжуманда Афғонистонни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви масалалари кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Тошкентда 25-26 июль кунлари Афғонистон бўйича 20 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Анжуманда Афғонистонда хавфсизлик, урушдан кейинги тикланишга кўмаклашиш ва барқарорлик масалалари бўйича жаҳон ҳамжамиятининг комплекс чора-тадбирлари ва таклифлари ишлаб чиқилади ҳамда мамлакатни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви масалалари кўриб чиқилади, - дейилади хабарда.

Анжуман 2018 йил ўтказилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали ҳамда 2021 йилда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияларининг мантиқий давоми бўлади.
Янгиликлар лентаси
0