Мен нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев поздравляет молодежь Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев поздравляет молодежь Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардона енгиб ўтадиган қорақалпоқ халқини юрагидан эъзозлашини билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. 30 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Нутқининг аввалида Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади.
“Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз ҳақида эшитиш менга доимо қувонч ва ғурур бағишлайди. Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан”, - деди президент.
© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Президент Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари дунёдаги мураккаб вазиятга ҳам тўхталиб ўтди.
“Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз. Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз. Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!”, - дея таъкидлади Мирзиёев.
Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда 400 нафар ёш ўғил-қизлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали чет эллардаги энг нуфузли олийгоҳларда ўқишга юборилган.
© Sputnik . Зафар ХалиловПразднование Дня Молодежи в Ташкенте
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте
“Мисол учун, тошкентлик Ламия Худоярова Оксфорд университетига, бухоролик Расулбек Баҳодиров Лондон университетига, самарқандлик Нилуфархон Рўзиева Чикаго университетига ўқишга қабул қилинди. Бундай йигит-қизлар ҳар бир вилоятимизда кўплаб топилади. Иқтидорли ёшларимиз сўнгги бир йил ичида халқаро фан олимпиадаларида 255 та медални қўлга киритди. Шу билан бирга, жорий йилда 382 нафар спортчи ёшларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда 419 та совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов ва Умида Омонова – тезкор шахмат бўйича, Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлгани, 23 ёшгача футболчиларимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритгани, шубҳасиз, бутун халқимизга ғурур бағишлади. Мен ана шундай илмли, иродали ва қобилиятли фарзандларимиз борлигидан фахрланаман. Уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига алоҳида раҳматлар айтаман”, - деди Мирзиёев.
Президент шу кунларда мамлакатда Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг умумхалқ муҳокамаси давом этаётганини эслатди.
© Sputnik . Зафар ХалиловПразднование Дня Молодежи в Ташкенте
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте
“Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз! Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади. Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз. Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз. Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман”, - деди давлат раҳбари ёшларга мурожаат қилиб.
Президент ёшларга ўз олдига қўйган режа ва марраларга эришиши учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ёшлари ва раҳбариятига мурожаат қилар экан, буюк қорақалпоқ халқини, буюк қорақалпоқ халқи ёшларини байрам билан табриклади.
© Sputnik . Зафар ХалиловПразднование Дня Молодежи в Ташкенте
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте
“Бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардона енгиб ўтадиган қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман ва меҳр билан айтаманки, мен нафақат Ўзбекистон фарзандиман, балки мен ғурур билан қорақалпоқ фарзандиман, деб яна бир бор таъкидламоқчиман!”, - деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўтган йили кузда Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, Бўзатов тумани ёшлари билан қўшиқ куйлаганини эсга олди ва Бўзатовни "Ўзбекистоннинг маданий ўчоғи, маданий маркази" деб атади.
© Sputnik . Зафар ХалиловПразднование Дня Молодежи в Ташкенте
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Празднование Дня Молодежи в Ташкенте
“Мен сизларга ишонаман ва сизлар билан фахрланаман, азиз болаларим! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги унутилмас байрамингиз билан яна бир бор табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, туганмас куч-ғайрат, улкан ютуқ ва зафарлар тилайман”, - деди президент сўзининг якунида.
Янгиликлар лентаси
0