Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Офтоб уришидан қандай ҳимояланиш керак?

© REUTERS / David BeckerПосетитель национального парка Долина Смерти, США
Посетитель национального парка Долина Смерти, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шифокор офтоб уришидан ҳимояланиш борасида тавсиялар берди.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Қуёш тиғида ёки 15-20 дақиқада ҳаво алмашмаган дим хонада бўлиш саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.
Шифокор Андрей Тяжельниковнинг айтишича, офтоб уриши нафақат унинг тиғида турганда, балки ёпиқ ва дим жойда ҳам содир бўлиши мумкин.
Масалан, иссиқ об-ҳаво шароитида ҳаво айланмайдиган ва шамол ўтмайдиган хонада бўлиш зарарли. Бу шунингдек, турли корхоналарнинг иссиқлик тарқатадиган ускуналари жойлашган хоналарида бўлиши ҳам мумкин.
Тана ҳарорати 40 даражадан ошса, офтоб уриши хавфи ортади. Бундай ҳарорат органлар ҳаётий функцияларининг жиддий бузилишига ва юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришларга олиб келади.
Сурункали касалликлар, кучсиз иммунитет, ортиқча вазн эга инсонлар тана ҳароратини назорат қилиб боришлари шарт. Чунки бундай инсонлар организмида иссиқликни назорат қилиш механизми яхши ишламаслиги мумкин. Шунингдек, ёш болалар ва кексалар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.
Офтоб уришидан ҳимояланиш учун энг оддий тавсияларга амал қилиш зарур. Иссиқда кўп сув ичиш, организмни жисмоний зўриқтирмаслик ва табиий газламалардан тикилган кийимларни кийиш офтоб уришидан ҳимоя қилиши мумкин. Шунингдек, бош кийими ҳақида унутмаган маъқул.
Янгиликлар лентаси
0