Иқтисод

Россия ЕОИИдан бошқа давлатларга гуруч экспортини тақиқлади

© Sputnik / Виталий ТимкивСбор урожая риса
Сбор урожая риса  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу чора 1 июлдан 31 декабргача амал қилади. Ушбу тақиқи ЕОИИ давлатлари ҳамда ДХР, ЛХР, Абхазия ва Жанубий Осетияга таалуқли эмас.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия ҳукумати мамлакатдан гуруч, гуруч ёрмалари ва озуқа аминокислоталарини экспорт қилишни вақтинча чеклади. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди “РИА Новости”.
Ушбу чора 1 июлдан 31 декабргача амал қилади.
“2022 йил 1 июлдан 31 декабргача Россияда озуқа аминокислоталари, гуруч ва гуруч ёрмаларини экспорт қилиш бўйича чекловлар жорий этилди. Ҳукумат Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайёрланган тегишли қарорларни имзолади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур қарор мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу маҳсулотларнинг ички нархларини барқарор сақлаш, шунингдек, чорвачилик ва қайта ишлаш тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Хусусан, L-лизин сульфат, L-лизин моноҳидрохлорид ва DL-метионин – ҳайвонларнинг тўлиқ озиқланиши учун зарур бўлган муҳим озуқа аминокислоталарига вақтинчалик экспорт чекловлари жорий этилди.
“Бу қарор ички бозорда юзага келиши мумкин бўлган дефицитнинг олдини олади”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, вақтинчалик тақиқ ушбу маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), Абхазия, Жанубий Осетия, Донецк ва Луганск халқ республикаларига, шунингдек, халқаро гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида экспорт қилишга тааллуқли эмас.
Ўз навбатида, гуруч ва гуруч ёрмаларини экспорт қилиш бўйича чекловлар ЕОИИ мамлакатларига ва халқаро ҳукуматлараро келишувлар доирасида экспорт қилиш учун қўлланилмайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Оксана Лутнинг сўзларига кўра, қабул қилинган қарорлар ички бозорни зарур маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш имконини беради: аминокислоталар экспортини тақиқлаш чорвачиликда ижобий динамикани сақлаб қолишга, шолига чекловлар эса дон маҳсулотлари етишмаслиги хавфини бартараф этишга ва тайёр маҳсулотларнинг барқарор нархларини таъминлашга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0