Россиялик туристлар Ўзбекистонда қанча пул сарфлаши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы осматривают достопримечательность
Туристы осматривают достопримечательность - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида 132 179 нафар россиялик сайёҳ ташриф буюрган.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Туризм ва маданий мерос вазирлиги вакилининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, россиялик сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 635$ сарфлашади
2022 йилнинг 5 ойи давомида республикага 132 179 нафар россиялик сайёҳ ташриф буюрган. Улар Ўзбекистонда асосан гастроном, пляж, экстремал ва маданий-тарихий туризмга қизиқиш билдирган.
“Россиялик меҳмонлар Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Фарғона, Термиз ва Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришни ёқтиришади”, - дейди вазирлик вакили.
Экспертларнинг фикрларига кўра, Россиядан сайёҳлар оқими камайишига сабаб бўлувчи муаммолар ҳам бор. Булар хусусан, мамлакатлар ўртасидаги рейсларнинг чекланган сони ва ҳаво қатнови частотаси билан боғлиқ
Янгиликлар лентаси
0