Жамият

Тошкент аэропортида кузатувчиларнинг терминалга кириши вақтинча чекланди

© “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати Тошкент халқаро аэропорти терминали
Тошкент халқаро аэропорти терминали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Вақтинчалик чекловлар зиёратчиларнинг ҳажга жўнаб кетиши ва ҳаждан қайтиб келиши муносабати билан жорий этилган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти терминалига кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вақтинчалик чекловлар аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан жорий этилган.
“Зиёратчиларнинг ҳажга жўнаб кетиши ва ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди”, дейилади хабарда.
Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йилнинг 31 июлига қадар амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0