Маданият

Тошкентда Фарход Махмудовнинг эртак фильми премьераси бўлиб ўтди

© СтрингерАктер Фархад Махмудов
Актер Фархад Махмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фильм саҳналари Хивада суратга олинган, актёрларнинг 90 % ўзбекистондан, лекин унда россиялик машҳур актёр ҳам иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Бугун БДКИ Тошкент филиалида Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган "Подарок Пэри" кинокартинаси премьера қилинди.
"Подарок Пэри" фильми саргузашт эртак жанрида бўлиб, унда Пари исмли қизнинг ҳаётида содир бўлган қизиқарли воқеалар кўрсатилади.
Sputnik мухбири билан суҳбатда режиссёр фильм ҳақида сўзлаб берди.
"Бугунги фильм "Подарок Пэри" деб номланади. Кинокартина Россия Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида суратга олинди. Фильм эртак жанрида, 6 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган.
Съёмка вақти пандемияга тўғри келиб қолди, айни мураккаб эпизодларни суратга олишга қийналдик. Бироқ вақт ўтиб, мана бугун меҳнатимиз юзага чиқди ва фильмни премьерасига етиб келдик!", - дейди режиссер.
Фильм саҳналари Хивада суратга олинган, актёрларнинг 90 % ўзбекистондан, лекин унда россиялик машҳур актёр ҳам иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0