Жамият

Тошкентда "Food and Muzzday fest-2022" бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтиш"Фестиваль еды" в Москве
Фестиваль еды в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шунингдек, пойтахтда "Dance fest", "Car fest" каби кўнгилочар фестиваллар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Тошкентда 15-17 июл кунлари "Food and Muzzday fest-2022" фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги Sputnik мухбирига маълум қилди.
15-17 июль кунлари Tashkent city ҳамда пойтахтнинг бир қанча истироҳат боғларида "Food and Muzzday fest-2022" бўлиб ўтади, - дейилган хабарда.
Унда таниқли ресторанлар ва ошхоналар иштирок этади. Дастурда профессионал ошпазлар беллашуви, официантлар ва ресторан хизматчилари намойишлари, миллий ва хориж таомларини тайёрлаш жараёнларини кўрсатиш, шоу-концертлар, карнавал ва флешмоблар ўрин олган.
Ундан ташқари, ҳокимлик хабарига кўра, июль ойида пойтахтда "Dance fest", "Car fest" каби кўнгилочар фестиваллар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0