Жамият

Конституцион комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни кузатиб бормоқда

© Sputnik / Рамиз Бахтияровруководитель пресс-службы Конституционной комиссии Одилжон Тожиев
руководитель пресс-службы Конституционной комиссии Одилжон Тожиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган иғвогарлар қорақалпоқ халқининг умумий фикрини ифода қилмайди - Конституцион комиссия.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Конституцион комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, деб ёзмоқда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қонунчилик палатаси вице-спикери, Конституцион комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев.
"Кеча барчамиз жондўст қорақалпоқ заминида рўй берган воқеалар ривожини кузатдик. Хусусан, Конституциявий комиссия аъзолари ҳам вазиятни диққат билан кузатди, тармоқда янграётган фикрларни таҳлил қилиб борди. Бир гуруҳ популистлар провакацион ҳаракатлар натижа беришидан умид қилиб, шиорбозликка берилиб, халқни кўчага чиқишга чорлади.
Таъкидлаймизки, Конституциявий комиссия томонидан тақдим қилинган қонун лойиҳаси охир-оқибат Ўзбекистон халқининг, жумладан, Қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлади. Оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган иғвогарлар қорақалпоқ халқининг умумий фикрини ифода қилмайди.
Ҳужжат тор доирада муҳокама қилинмаяпти, умумхалқ муҳокамаси ўтказилаяпти. Шу омилнинг ўзиёқ давлатнинг очиқлик сиёсати, ҳар бир ишда халқ фикри билан ҳисоблашишини кўрсатади. Демократия ва ошкораликни оммавий тартибсизликка айлантириш қандай оқибатларга олиб келганига ҳозир ўнлаб мисоллаб келтиришим мумкин. Лекин, шусиз ҳам ҳаммасини ҳис қилиб турибсиз, деб ўйлайман.
Комиссия ушбу ҳолатга доир расмий муносабатини беради. Ҳозир эса қисқача қилиб бир гапни айтишимиз мумкин: халқ фикрини ифода қиладиган минбарлар, муҳокама майдонлари – провакаторларнинг ресурслари эмас.
Биз бу вазиятга янада жиддий ёндашишимиз лозимлигини тобора равшанроқ тушунаяпмиз", - деб ёзган Одилжон Тожиев.
Конституция ислоҳоти

Ўзбекистонда 2022 йилда конституцион ислоҳот ўтказилмоқда. Ушбу мақсадда Республикада Конституцион комиссия тузилган ва келиб тушган таклифлар асосида конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳаси 25 июнь куни умумхалқ муҳокамаси учун "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформалари орқали эълон қилин эди. Муҳокама 5 июлга қадар давом этади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0