Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 1 июлнинг асосий воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишРабота ремонтно-восстановительного полка ВС РФ в зоне спецоперации
Работа ремонтно-восстановительного полка ВС РФ в зоне спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва Украина 144 нафар ҳарбий асирлар билан алмашганидан сўнг, Украина асирлигидан озод этилганларнинг 98 фоизи қийноққа солингани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Россиянинг Донбасс ҳудудида ўтказаётган Махсус операциясига доир ўтган сутканинг асосий хабарлари.
1 июлнинг асосий воқеалари:
Иттифоқчи қўшинлар (Россия, ДХР, ЛХР) тўғридан-тўғри Лисичанскга яқинлашди. Шаҳар қуршаб олинишига 6км қолди.
Украина қўшинлари катта йўқотишларга дуч келишди. (120кишидан ортиқ) Шаҳар атрофидаги Приволе ва Шипиловка қишлоқлари аллақачон озод қилинган, Новодружеск миллатчиларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Украина қўшинларида ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан қочганлар ва қочқинлар сони ортиб бормоқда.
Азовсталдан қўлга олинган украиналик жангариларнинг биринчи гуруҳига нисбатан иш судга жўнатишга тайёр Яна икки британиялик ёлланма аскар ДХРда айбланмоқда.
24 июндан 30 июнга қадар ДХРда 51 хавфсизлик ходими ва 10 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, 207 нафар хавфсизлик ходими ва 42 нафар тинч аҳоли яраланди.
Донецкда Россия паспортларини беришни бошлади.
Асирларни алмаштириш натижасида 30 дан ортиқ ЛХР фуқаролари озод этилди.
Украина асирлигидан озод этилганларнинг 98 фоизи қийноққа солинган, деди ДХР Омбудсмани.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0