Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Кимларга пиёз ейиш мумкин эмас?

© Sputnik / Владимир Первенцев / Фотобанкка ўтишЛук репчатый.
Лук репчатый. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Канада парҳезшунослар уюшмаси аъзоси Наталья Нефедова кимларга пиёз ейиш фойдали эканлиги ва қандай касалликларда эҳтиётлик билан ейиш кераклиги ҳақида фикрлари айтди.
Пиёз фойдаси ва кимлар эса у билан эҳтиёт бўлиши кераклиги ҳақида шифокор-парҳезшунос, нутрициолог, Канада парҳезшунослар уюшмаси аъзоси Наталья Нефедова Sputnik радиосига берган интервьюсида тушунтириб берди.
Унинг сўзларига кўра, пиёз таркибида витамин ва минераллар, толалар ва кўплаб фитомоддалар бор. Ноёб кимёвий таркиби туфайли пиёз организмдаги яллиғланиш жараёнларини олдини олади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, у айрим касалликларга чалинган одамлар учун фойдалидир, деб қўшимча қилди парҳезшунос.
Лук на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2020
Дунёда
Хитойлик қиз собиқ йигитидан бир тонна пиёз юбориб ўч олди
"Витамин ва минераллар масалан, С ва B витаминлари борлиги билан бир қаторда, шунингдек, клечатка, кўплаб фитомоддалар, шу жумладан антиоксидант сифатида ишлайдиган флавоноидлар бор - улар организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради, бостиради. Бу юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, онкология бўлиши мумкин. Шунингдек, пиёз иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади", - дейди Нефедова.
Пиёз таъми туз истеъмолини камайтиришга ҳам ёрдам беради, деди у.
Бироқ, пиёзни дори каби фақат касал бўлганлар ейиши шарт, деб ўйламаслик керак. Бу сабзавотни профилактика учун мунтазам равишда истеъмол қилиш яхшироқ бўлади, дейди парҳезшунос.
Баъзи одамларда эҳтиётлик билан пиёз истеъмол қилиши керак.
"Ичак синдроми, гастрит ёки зарда безовта қилса эҳтиёт бўлиш керак", - деди Нефедова.
Пиёз чиримаслиги ва фойдали хусусиятларини йўқотмаслиги учун уни салқин шароитда сақлаш керак, деб хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0