Сиёсат

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият бўйича баёнот берди

© Торгово-промышленная палата Узбекистана Флаги Узбекистана и Казахстана
Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалапоғистондаги вазият бўйича баёнот берди.
Ўзбекистон — Қозоғистоннинг қардош қўшниси, ишончли иттифоқчиси ва стратегик шериги.
Шунинг учун Қозоғистонда дўст қўшни мамлакатдаги воқеаларни хавотир билан қарши олишди.
“Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
Ишончимиз комилки, биродар Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум арафасида тинчлик ва барқарорлик қарор топади”, - дейилган баёнотда.
Янгиликлар лентаси
0