Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда фавқулодда вазият киритди

© Nova24Шавкат Мирзиёев в Каракалпакстане
Шавкат Мирзиёев в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 августга қадар фавқулодда ҳолат киритилди.
ТОШКЕНТ, 2 июль - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 августга қадар фавқулодда вазият жорий этилди.
"Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди", - дейилган расмий хабарда.
Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва чиқиш жойларида фавқулодда ҳолат режимини сақлашга Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг куч ва воситалари жалб этилади. Бунда МВ қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудга кириш ва чиқишнинг алоҳида режимини сақлаш;
аҳолининг ҳаётий фаолиятини ва транспортнинг ишлашини таъминловчи объектларни, инсон ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек атроф-муҳит учун ортиб бораётган хавф туғдирадиган объектларни муҳофаза қилиш;
ноқонуний қуролли гуруҳлар фаолиятини бостиришда иштирок этиш;
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Нукус шаҳрида Ўзбекистонг Конституциясига қиртилаётган ўзгаришларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтган эди. Бугун 2 июль куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюриб аҳолини хавотирга солган 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилиши ҳақида маълум қилган эди.
Конституция ислоҳоти

Ўзбекистонда 2023 йилда конституциявий ислоҳот ўтказиш режалаштирилган. Ушбу мақсадда 2022 йилда Meningkonstitutsiyam.uz ва бошқа платформалар ёрдамида аҳолидан 220 мингдан ортиқ Бош қонунни такомиллаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар жамланган эди.

Кейинчалик улар халқаро ва маҳаллий экспертлар ёрдамида умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Янги Қонун лойиҳаси бир неча ой давомида муҳокама қилинганидан сўнг жорий йилнинг март ойида Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва умумхалқ референдумини ўтказиш 2023 йил 30 апрель кунига белгиланди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0