Колумнистлар

“Бал” ва “Бастион” қирғоқ ракета комплекслари Harpoon, Exocet ва NSM'ларига қарши

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишНовейшие ракетные комплексы "Бал" и "Бастион" представлены в Калининграде
Новейшие ракетные комплексы Бал и Бастион представлены в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб хавотирда: Россия Калининградда “даҳшатли эгизаклар”- қирғоқ ракета кўчма комплекслари (БРК) “Бал” ва “Бастион”ни жойлаштирди.
Россиянинг халқаро обрў-эътибори ва оддий ҳамда ядровий қуролланиш соҳасида технологик устунлиги ҳеч кимга Москвага ташқи сиёсатнинг уйдирма қоидаларини иддао қилиш ва санкцияларни жазосиз қўллаш имконини қолдирмайди. АҚШ ва НАТОнинг Россияга қарши жазавасида қандай мамлакат бўлмасин иштирок этиши кўп қутбли дунё ҳақиқатларига оғриқли қайтишнинг бошланишига олиб келади.
Ғарб хавотирда: Россия Вильнюс ва Ғарбга босим ўтказиш, керак бўлса, Болтиқ денгизида НАТО флотилиясини чўктириш учун Калининградда “даҳшатли эгизаклар”- мобиль қирғоқ ракета комплекслари (БРК) “Бал” ва “Бастион” ни жойлаштиради. Бунда ҳис-туйғуларсиз “қасос”нинг сабаби, оқибатлари ва эҳтимолини кўриб чиқиш муҳим.
Алоҳида Болтиқ лимитрофларнинг қуруқлик ва денгизда Калининград вилоятини АҚШ ва ЕИ нинг БМТ Низомига ташқарида Россияга қарши ноқонуний санкциялар асосида қамал қилишга ҳаракатлари - уруш эълон қилишга тенг. Шу сабабли Вильнюсга бир нечта нотўғри қадамлар қўйиш кифоя бўлиб қолади. Бироқ, “Бал” ва “Бастион” қирғоқ мобиль комплекслари Россия яқинидаги денгизларни доимий равишда назорат қилади ва жиддий сабабларсиз кемага қарши ракеталар учмайди.
Бошқа томондан, шунга ўхшаш комплекслар узоқ вақтдан буён НАТО давлатларининг Болтиқбўйи соҳилларида Россия денгиз флоти кемаларига таҳдид сифатида бор. Альянс давлатлари раҳбарлари 30 июнь куни Мадридда Россияга қарши янги жанг стратегиясини қабул қилди ва НАТОнинг навбатдаги саммити Вильнюсда -Россия чегарасидан 150 км узоқликда (Калининград вилоятида) бўлиб ўтади.
Бир пайтнинг ўзида Қора денгиз минтақасида Шимолий Атлантика альянси Киев режимига Америка, Норвегия ва Франциясининг кемага қарши ракеталари янги модификациялари Harpoon, NSM ва Exocetни бутун қаторини қирғоқбўйига етказиб бериш орқали ўзининг тажовузкор нутқини қатъий равишда илгари сурмоқда.
Холбуки, бунда Россия манфаатлари асло ҳисобга олинаётгани йўқ. Ваҳоланки, бу Европада барқарорлик ва хавфсизлик даражасини сиёсий, иқтисодий, технологик жиҳатдан белгилайди. Технологик жиҳат ҳатто Россия Федерацияси АҚШ, Норвегия ва Францияда ишлаб чиқарилган “жанговар” кемага қарши ракеталарнинг имкониятлари таққосланганда ҳам аён бўлади.

НАТО аутсайдерлари

Россия қирғоқларининг “кўп қатламли” мудофааси тандемда ишлайдиган “Бал” ва “Бастион” мобиль баллистик ракета тизимлари томонидан ишончли таъминланади. “Бал” комплексининг жанговар қобилиятлари душман кемаларини X-35U ракеталари билан 500 км дан ортиқ масофада уриш имконини беради. Бошқарув тизими қуруқликдаги нишонларни ҳам кўради. Зарурат туғилганда, X-35U Калининграддан Швеция, Дания, Германия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларига учади.
“Бастион” комплексининг 800 км масофали бўлган товушдан тез (соатига 2500 км гача) юқори аниқликдаги “Оникс-М” ракеталари янада қудратлироқ - улар Болтиқбўйи қирғоқларидан Хельсинки, Осло, Прага, Вена, Финляндия, Норвегия, Львов 300 килограммли жанговар каллак билан ета олади. Ва бу муболаға эмас, “Оникс”лар Сурияда ва Россиянинг Украинадаги махсус операцияси давомида ўз қобилиятлари яхши намойиш этишди.
Юритув тизими комбинациялашган - инерциал ва фаол радиолокацион (охирги босқичида). Бир залпли ракеталар нишонларни муҳимлиги бўйича мустақил равишда таснифлаш ва тақсимлаш, ҳужум тактикасини танлаш ва душман ҳаво мудофаасини тизимларидан қочишга қодир. Россиялик ҳамкасблари билан таққосланиш Ғарба ишлаб чиқарилган кемага қарши ракеталар учун ҳалокатли.
Американинг Harpoon- модернизация қилинган кемага қарши ракетаси энг илғори бўлиб, 225 кг оғирликдаги жанговар каллак билан соатига 850 км тезликда 220 км гақа бўлган нишонни уришга қодир. (Бу Ғарбнинг диапозон ва масса жиҳатдан технология чегараси). Норвегиянинг NSM (Naval Strike Missile) қирғоқ ракетаси ва Франциянинг Exocet кемага қарши ракеталари 1100 км/соат тезликка мос равишда 120 кг ва 150 кг жанговар каллакларни олиб юради. Таъкидлаш жоиз, НАТОнинг учта маҳсулоти кам товушдан паст бўлиб, камроқ кучли жанговар каллакларга эга.
Жанговар фойдаланишга келсак, нисбатан янги NSM ҳамон оловли нуқталарда фойдаланилмаган. Harpoon кемага қарши ракета тизими Американинг “Чўл бўрони” операцияси пайтида (1991) “кичик нишонларни ҳаво радарлари ёрдамида аниқлашдашдаги қийинчиликлар туфайли” 40 км гача бўлган масофада ишлатилган. Шу билан бирга, ракета кичик кеманинг ён томонига тегадиган даражада пастга туша олмади, устки тузилмани тешиб ўтди ва нишон устидан учиб ўтиб портлади.
“Exocet” кемага қарши ракеталаридан биринчи жанговар фойдаланиш 1982 йилда Фолкленд ороллари бўйича Британия-Аргентина можаросида бўлиб ўтган. Аргентинанинг иккита ракета ташувчи самолёти 37 км масофада “Шеффилд” эсминецига ва Британия денгиз флотининг “Плимут” фрегатига ҳужум қилди. Ракеталардан бирининг фаол радиолокацион каллаги “Шеффилд”ни 12 км масофада тутиб олди, сувдан 2 метр баландликка тушди, сув чизиғидан 1,8 метр баландликда ён томонни тешди, лекин корпус ичида портламади - контактли портлагич ишламай қолди. Иккинчи ракета йўқолган.
1987 йил 17 майдаги воқеа ҳам қизикарли. Унда Эроннинг “Мираж” қирувчилари иккита Exocet ракетасини Американинг “Старк” фрегатига йўналтирган. Иккита ракета ҳам фрегат бортига келиб тушган, бироқ фақат биттаси портлаган.
Эҳтимол, Украина НАТОнинг юқорида номлари келтирилган ракеталарини ҳам қабул қилар. Бироқ бу уларнинг муаммоларини ҳал қилмайди. Агар нишонларни кўрсатиш бўйича америкаликлар ёрдам беришса, кемага қарши ракеталардан фойдаланиш учун эса Украина Қуроллари Кучлари мутахассислар тайёрлаши керак. Коллектив Ғарб НАТО модификацияларини етказиш билан “буғдой олиб кетиш мақсадида Украина бортларини очиш” учун эмас, (аслида буни Дунай бўйлаб ёки темир йўлда олиб кетиш осонроқ), балки Николаев ва Одесса вилоятларини озод этишда Россияга халақит бермоқчи.
Янгиликлар лентаси
0