Донбасс яна Россиянинг юрагига айланади

© Sputnik / Сергей АверинБаннер с надписью "Мы – русский Донбасс!" на здании в Донецке.
Баннер с надписью Мы – русский Донбасс! на здании в Донецке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб давлат раҳбарлари ўз хоҳиши билан Россия нефтига нархнинг максимал даражасини белгилашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, хорижий экспертлар ва биржалар табиий газ нархи ва Европанинг иситиш мавсумидан ўтиш истиқболлари бўйича прогнозлар қилмоқда.
Ғарб давлатраҳбарлари ўз хоҳиши билан Россия нефтига нархнинг максимал даражасини белгилашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, хорижий экспертлар ва биржалар табиий газ нархи ва Европанинг иситиш мавсумидан ўтиш истиқболлари бўйича прогнозлар қилмоқда. Россиянинг ўзида ва унинг яқин атрофларида янада қизиқарли воқеалар содир бўлмоқда.
Куни кеча мамлакатнинг энергетика мутахассислари Белгород вилояти ҳукумати билан биргаликда Харьков вилоятининг озод қилинган ҳудудларига карвон - ихтисослаштирилган юкларнинг катта партияси: яъни 167 тонна, шу жумладан устунлар, электр узатиш симлари, изоляторлар, қисқичлар, юқори вольтли кириткичлар, турли қувват ускуналари, шунингдек, автомобиль қисмлари ва 25 тонна трансформатор мойи жўнатишди. Энергетиклар сир тутишаётгани йўқ - юкнинг асосий қисми, хусусан, трансформатор мойи Изюм ва Балаклеяга боради. У ерда маҳаллий подстанцияларни таъмирлаш ва қайта ишга тушириш учун ишлатилади.
Ҳарбий ҳаракатлар пайтида юзлаб ва минглаб коммунал хизматлари ходимларининг россиялик ҳамкасблари ёрдамида жанговар ҳаракатлар пайтида зарар кўрган канализация ва тозалаш иншоотларини тиклаш, шаҳар ва қишлоқларни электр ва сув билан таъминлаш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари мутлақо эътибордан четда қолмоқда. Масалан, июнь ойи бошида Белгород ва Харьков вилоятлари ўртасидаги юқори вольтли линия тикланди. Россия ҳудудидан энергия кўприги орқали ўзаро оқимлар Харьков вилоятининг деярли ярим миллион аҳолисини доимий равишда қайта қувватлантириш ва электр энергияси билан таъминлаш имконини берди.
Тинч осмон остида яшовчи ва коммунал шароитларни шундоқ ҳам бўлиши керак бўлган оддий ҳол деббиладиган одамлар турли даражадаги резонансли воқеалар, хоҳ у табиий ёки техноген офатлар бўлсин, хоҳ жанг майдонларидан олинган хабарлар ёки шов-шувли коррупция жанжаллари- барчасини оддий хабарлардек ўқишади. Буларни билган ОАВлар эса ўз ўқувчилари ва тингловчиларининг хоҳиш- истакларини қондирувчи хабарларни тарқатишга ҳаракат қиладилар. Бироқ, шундай иш аслида ҳозирги замонавий ҳаётда шароит яратаётган ва уларсиз турмушни тасаввур этиб бўлмайдиган инсонларнинг меҳнатларини саҳна ортига, яъни эътиборсиз қолдиради.
Ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Улардан кейин эса орқада қишлоқлар, шаҳарчалар ва шаҳарлар вайрона ҳолда, юзлаб қулаган симёғочлар, электр ўтказгувчи симлар, ёниб кетган иншоотлар қолади. Ва ҳафталаб, керак бўлса ойлаб ертўлаларда шам ёруғида жон сақлаганлар учун, қўлига тушгани билан овқатланганлар учун, ёки яқин дарёдан сув олиб келгунга қадар бирор дайди ўқ ёки бомба зарбини кутиб қўрқувда яшаганлар учун лип этиб ёнган лампа ёки жўмракда шувиллаган сув дунё бойликларидан минг маротаба керакроқ ва қадрлироқдир.
Қувонарлиси, Россия раҳбарияти бундай мураккаб вазиятни тушунади ва махсус операция учун қанча куч, маблағ ва ресурс ажратса, озод бўлган ҳудудларни тиклаш ва обод этиш масаласида ҳам худди шунча маблағ ва куч ажратади.
Икки кун аввал Мариуполда барпо этиладиган уйлар вариантларини кўрсатишди. Расман эълон қилинган режаларга кўра, кузга келиб 12 та янги беш қаватли турар-жой бинолари қурилади. Бунда минглаб оилалар ўз уйларига эга бўлишади.
Луганск қурувчилари ҳам эътиборсиз қолдиришмайди. Ноябргача у ерда 200 ўринли кўп функцияли тиббиёт пункти очилади. Пандемия даврида ҳарбий қурувчилар Москва яқинидаги Подольскдан Узоқ Шарқгача чўзилган ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини қуриш вазифасини қанчалик тез ва муваффақиятли бажарганликларини ҳисобга олсак, Луганск лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.
Бошқа армияга нисбатан бироз ғалати туюлиши мумкин, бироқ, орқа ва тинч қурилишдаги рус ҳарбийлари жанг майдонидагидан кам эмас. Муҳандислик бўлинмалари Қримда қидирув, бурғулаш ва тоза сув билан таъминлаш бўйича барча лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишди. Амалга оширилган ишлар кўламини баҳолаш учун шуни таъкидлаймизки, логистика бўлинмаларининг ҳаракатлари туфайли Шимолий Қрим каналидан сув таъминоти тикланмагунча Симферополга етарли миқдорда ичимлик суви етказиб берилган. Москва бир йил олдин Азов денгизи тубида ичимлик суви захираларини қидириш учун 50 миллиард рубль ажратган. Буларнинг барчаси ва бошқа кўплаб чора-тадбирлар мажмуаси Қрим деҳқонларини сув билан таъминлашга имкон берди ва бу ички сектор билан таққосланмайдиган ҳажмда.
Оддий қурувчилар ўзларининг ҳарбий ҳамкасбларидан ҳам қолишмаяпти. Марат Хуснуллиннинг сўзлари кўра, Донбассда олти минглаб мутахассислар иш олиб боришмоқда. Улар минглаб махсус техника билан таъминланган. Бундан ташқари, бу рақамлар яна ошади, чунки бош возир бу йили Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудларида Украина армияси томонидан файрон қилинган 500 километрлик автомобиль йўллари ва 15 та кўприк таъмирдан чиқарилишини ваъда қилмоқда. Урушгача бўлган даврда Донбассда бўлганлар у ерда йўл инфратузилмаси, айниқса Луганск вилоятида нақадар мураккаб бўлганини яхши билишади. Киев бу ерларга 30 йил бефарқ бўлиб келган.
Киев ҳақида шунчаки гапириб ўтмадик.
Виктор Ющенко Украина конституцияси меъёрларини бузган ҳолда президент бўлган биринчи Майдандан сўнг давлат бошқарувини ўз қўлига олган Киев ҳукумати йиллар давомида украиналиклар онгида Донбасс имиджини мунтазам равишда энг тушкун ва дотацион ҳудуд сифатида шакллантириб келган. Маҳаллий телеканаллар ва журналистлар нобуд бўлаётган кон қишлоқлари, ёпилган шахталар, эски уй-жой ва коммунал фондлар ҳақида энтикиб гапиришди. Буларнинг барчаси маълум даражада тўғри эди, лекин ягона огоҳлантириш билан, бу ерларда ҳеч қандай тараққиёт йўқ эди, чунки Киев бу ердан барча пулларни сўриб, эвазига бор-йўғи тийинлар берди. Адолат учун шуни таъкидлаш лозим, шу ерлик бўлган Виктор Янукович даврида ҳам вазият умуман яхшиланмади.
Бироқ, 2014 йилнинг ёзида, Киев ўзининг иккита тинч вилоятига қарши жанговар ҳаракатлар бошлаганидан сўнг, ўша пайтдаги мустақил бош вазир Арсений Яценюк ҳаммасини айтиб қўйди. Ўз интервюларидан бирида у Луганск ва Донецк республикалари ҳудудларида 70 дан ортиқ кўмир конлари, шунингдек, Украина бюджетига валюта тушумларининг тўртдан бир қисмини таъминлайдиган бошқа корхоналар ишлаётганини эслатиб ўтди.
Тармоқда душманлар ва ҳасадгўйлар томонидан россияликларга иложи борича фаол қўлланилаётган баёнотларни кўриш мумкин. Бизни Россиянинг тушкун ва ҳатто қашшоқ ҳудудларни олиб елкасига катта юкни ортаётганини айтишга уринишмоқда. Яъни бу федерал бюджетни ҳам, умуман мамлакатнинг турмуш даражасини ҳам пастга туширади каби. Бу мутлақо бемаънилик ва мутлақо ёлғон.
Юз йил олдин, Ёш Совет давлати ташкил топган пайтда, Донбасс Россиянинг “юраги” деб аталган. Бунда муболаға йўқ. Донецк кўмир ҳавзасининг Украина ССР таркибига қўшилиши ва кейинчалик оммавий украинлаштириш - бу халқлар бирлиги, чегаралар ва синфий тафовутларни йўқ қиладиган муқаррар жаҳон инқилобига ишонган большевиклар лойиҳасининг натижаси. Аммо имкониятлар нуқтаи назаридан, Донбасснинг салоҳияти тўлиқ очиб берилган эди.
Ҳатто кичик болалар ҳам билишадики, Донбасс бу - кўмир. 60 минг квадрат километр майдонда 140 миллиард тонна биринчи даражали кўмир бор. Булар асосан энергетик тоифадаги кўмирлар, масалан, узоқ оловли (75 фоизгача), аммо антрацитлар ҳам бор, яъни максимал кўмирланиш даражаси ва калорифик қиймати бўлган кўмирлар. Кўмир ўтмиш ёқилғиси деяётган Ғарб экологларига эса ишониш керак эмас. Айни пайтда Россия гази етишмаслиги туфайли Европа эски кўмир ИЭС ва ИЭЦ қайта очмоқда. Қора олтиннинг нархи эса 300 АҚШ долларидан юқори, бу эса сўнгги ўн йилликлар учун рекорд бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга Донецк ва Луганск Кузбасс кончиларининг нонини олиб қўяди деб ўйламаслик керак.
Биринчидан, Кузнецк ва Донецк ҳавзаларидаги кўмирлар номенклатураси фарқ қилади, худди ишлаб чиқариш ҳажмлари ва маҳсулотларнинг ички истеъмолчилари фарқ қилгани каби. Иккинчидан, аввалига пандемия, кейин эса Ғарб санкциялари таъсирида қийналган Кузбасс бугунги кунда ўзини иложи борича жануби-шарбий Осиё бозорларига йўналтирмоқда. Буни шарқий йўналишнинг ортиқча юкламаларда ишлаётгани исбот бўлиши мумкин. Шарқий кўмир кончиларимиз энди асосий муаммо Донбасс билан рақобат эмас, балки ўз маҳсулотларини Хитой ва Кореяга етказишда вагонлар парки етишмаётганида кўришмоқда.
Шундай экан, Кемерово ва Донецк кўмирчиларининг рақобат қилишига хожат йўқ.
Донбасс ўзининг асосий бойлигидан ташқари, доломитлар, оқим ва қурилиш оҳактошлари, ўтга чидамли ва пластик гиллар, мергел, қурилиш ва кварц қумлари конларига эга. Буларнинг барчаси мавжуд ва истиқболли металлургия корхоналари ишини таъминлайди, қишлоқ ва шаҳарлар харобаларидан кўтарилган чексиз қурилиш майдонларида ҳам жуда қўл келади. Донбасс - нефелин сиенитлари, яъни алюминий ишлаб чиқариш дегани. Бу темир жавҳари конлари ва Днепр-Донецк газли провинцияси, кичик, лекин ўзиники ва яқин атрофда, газ ташувчиларни ижарага олиш ёки янги транзит магистралларини ётқизиш шарт эмас.
Аммо буларнинг ҳаммаси фақат фойдали қазилмалар билан баҳолаш хато бўлади.
Украина армияси келишидан аввал биргина Донецк вилоятида саккизта иссиқлик электр станциялари, элликдан ортиқ кўмир шахталари ва ўндан ортиқ заводлар фаолият юритган. Бу ерда тоғ-кон кластери жойлашган, булар Никитовский симоб заводи, Докучаевский флух-доломит заводи, Кальчик қишлоғидаги сионит заводи ва яна бошқа кўплаб заводлар.
Луганск ва Донецк - бу улкан металлургик марказ. Донецк ва Екаинаев металларгия заводлари, Ильич номидаги Мариуполь заводи, Киров номидаги Макеевка заводи. Уларга 11 та коксокимёвий комбинат, Константиновка темир қуйиш заводи ва Хартцисс қувур заводлари ёрдам беришмоқда. Умуман олганда, йирик саноат корхоналари ва бюджет донорларидан қайси бири бу ерда йўқлигини айтиш борларини айтишдан осонроқ.
Бир сўз билан айтганда, Донбасс елкадаги ортиқча юк эмасс. Балки ҳар қандай давлат орзу қилиши мумкин бўлган пўлат таянчдир. Бу ерда бир неча миллион одамлар ўзларининг машаққатли, аммо жуда муҳим ишларига кўниб, ҳақли равишда фахрланиб яшашади. Бу ерда асосий комбайнлар, завод ва фабрикалар жойлашган бўлиб, уларнинг маҳсулотлари сотиладиган жойлар бор.
Бу ерда барқарор тинчлик ўрнатиш ва Украина остидан вайрон бўлган ва унутилганларни янгилашга ёрдам бериш қолади холос. Донбасс ҳаммасини ўзи қилади, у ерда дангасалар ва ландовурлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0