https://sputniknews.uz/20220704/konstitutsiyaviy-qonun-loyihasi-muhokamasi-yana-10-kunga-uzaytirildi-25876306.html
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирди. 04.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-04T10:58+0500
2022-07-04T10:58+0500
2022-07-04T10:58+0500
жамият
конституция
конституция ислоҳоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25395819_0:243:2775:1804_1920x0_80_0_0_43ae2b30e8399cd5f798abe8a9b942dd.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди.Депутат Жаҳонгир Ширинов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга узайтиришни таклиф этди.Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.Бугунги кунга қадар аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 57 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Умумхалқ муҳокаманинг дастлабки кунларида қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушган таклифлар кунига 700 га яқинни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, уларнинг сони кунига 10 мингга етмоқда.Йиғилишда кун тартибига киритилган масала юзасидан депутатлар қонун лойиҳаси муддатини узайтириш таклифини бир овоздан мақуллашди.Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳасига таклифларни қабул қилиш 25 июнда бошланди ва умумхалқ муҳокама муддати 5 июль куни якунланиши керак эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25395819_23:0:2752:2047_1920x0_80_0_0_dbc68a50d20a4484f4a34440204e07f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, конституция, конституция ислоҳоти
жамият, конституция, конституция ислоҳоти
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди
Қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди.
Депутат Жаҳонгир Ширинов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга узайтиришни таклиф этди.
Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.
Бугунги кунга қадар аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 57 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Умумхалқ муҳокаманинг дастлабки кунларида қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушган таклифлар кунига 700 га яқинни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, уларнинг сони кунига 10 мингга етмоқда.
Йиғилишда кун тартибига киритилган масала юзасидан депутатлар қонун лойиҳаси муддатини узайтириш таклифини бир овоздан мақуллашди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳасига таклифларни қабул қилиш 25 июнда бошланди ва умумхалқ муҳокама муддати 5 июль куни якунланиши керак эди.