Спорт

Конья-2021: Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

© FotoliaМяч для гандбола
Мяч для гандбола  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташланди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. 9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қуръа якуни бўйича мамлакат жамоалари мусобақанинг гуруҳ босқичида қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боришади:
Гандбол “А” гуруҳи: Сенегал, Бангладеш, Туркия, Ўзбекистон;
Волейбол “А” гуруҳи: Ўзбекистон, Индонезия, Туркия, Эрон.
Айтилишича, дастлаб фақатгина гандбол ва баскетбол 3х3 бўйича аёллар жамоалари ушбу турнирда иштирок этишлари эълон қилинган. Кейинчалик волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоасига ҳам бўлажак Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашиш учун таклиф келган.
Маълумот учун, регламентга кўра, баскетбол 3х3 дастурида қуръа жамоаларнинг рейтингидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ва натижа тез орада халқаро ташкилот сайтида эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0