Жамият

Мен ҳаётимни қўйганман бу масалага – Мирзиёев қорақалпоқ элини асрашни сўради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев выступил с заявлением по ситуации в Каракалпакстане
Шавкат Мирзиёев выступил с заявлением по ситуации в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир сўм топсам, 60 тийинини олдин Қорақалпоғистонга беряпман, деди Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Вазирлар Кенгаши раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлигига ҳаётини қўйганини айтди.
“Мен ҳар сафар ғурур билан айтаман, мен ҳам Ўзбекистон, ҳам Қорақалпоғистон фарзандиман деб. Юрагимдан айтаман буни доим. Ҳаётимни қўйганман бу масалага. Бир сўм топсам, 60 тийинини олдин Қорақалпоғистонга беряпман. Қорақалпоқ элим, ёшларимга”, деди давлат раҳбари.
Мрзиёев депутатлар ва фаоллардан халқ тинчлиги ҳамда осойишталигини сақлашга ҳисса қўшишларини, ёшларни тўғри йўлга бошлашларини сўради.
“Ҳар битталарингни эшитмоқчиман. Бу қадрдон ватанимизни, шунча қилган меҳнатимизни ўзимиз сақламасак, бошқа ҳеч ким сақлаб бермайди. Сизлардан илтимосим шуки, бу даргоҳни, қорақалпоқ элини асрашларинг керак. Бу ерда яшашларинг керак, одамларга тушунтиришларинг керак ҳамма нарсани. Ёшларни йўлга солиш керак. Шунинг ҳаммасини жой жойига қўйиш учун келдим. Мени бугун Қорақалпоғистонга кўнглим олиб келди, меҳрим олиб келди, юрагим олиб келди. Мен қандай тинч ўтира оламан?
Мен барибир, қандай оғир бўлмасин, қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман. Шуни ҳамма билиши керак. Менга тинчлик керак. Бир нарсани билинглар - давлатнинг кучиям бор, қудратиям бор, имкониятиям бор", деди президент.
Янгиликлар лентаси
0