Спорт

Нўмон Гасанов "Истаравшан" футбол клубига мураббий бўлди

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишФутбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото
Футбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Реза Паркас жамоадаги қатор мағлубиятлардан сўнг истеъфога чиқди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик мутахассис Нўмон Гасанов Тожикистоннинг "Истаравшан" футбол клубига мураббий бўлди.
Суғд вилояти футбол федерацияси матбуот котиби Ахлиддин Юнусов Sputnik Тожикистон мухбирига маълум қилишича, Гасанов жорий мавсум охиригача бош мураббий лавозимида фаолият олиб боради.
Унинг қўл остидаги футболчилар аллақачон иккита учрашув ўтказишган.
Клубнинг собиқ бош мураббийи Реза Паркас асли эронлик, Германия фуқароси бўлиб, жамоадаги қатор мағлубиятлардан сўнг истеъфога чиқди.
Маълумот учун, “Истаравшан” Тожикистондаги энг қадимги футбол клубларидан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0