Россия

Песков: Қорақалпоғистондаги воқеалар - Ўзбекистоннинг ички иши

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кремл расмий вакили Дмитрий Песков Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга муносабат билдирди. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг айтишича, бўлиб ўтган воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши ҳисобланади.

"Ўзбекистон бизга дўст давлат, иттифоқчимиз ва муҳим ҳамкоримиз, у ерда содир бўлаётган воқеалар мамлакатнинг ички ишидир. Республика раҳбариятининг фаол ҳаракати сабаб вазият изига тушишига шубҳа қилмаймиз", деди Песков РИА Новости.

Бундан олдин агентлик Нукусдаги воқеалар бўйича муносабат олиш мақсадида Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига ҳам боғланган. Россия ТИВ вакилининг айтишича, Ўзбекистон раҳбарияти вазиятни изига тушириш учун ақл ва ўз халқига ҳурмат билан ҳаракат қилган.
Янгиликлар лентаси
0